Ўзбек-қозоқ чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти бир ярим йилга ёпилмоқда

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона пости билан чегарадош бўлган Қозоғистоннинг “Қоплонбек” автойўл ўтказиш пункти модернизация қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. 1 ноябрдан Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Зангиота-Қоплонбек” автойўл ўтказиш пункти вақтинча ёпилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу автойўл ўтказиш пункти модернизация қилинади.Шунингдек, техник томонидан жиҳозлашниши режалаштирган.
Шу сабабли автойўл ўтказиш пункти 19 ойга ёпилади.