Лула да Силва Бразилия президенти сайловида ғалаба қозонди

Сайлов бюллетенларининг 99 фоизи ҳисоблаб чиқилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва мамлакат давлат раҳбари сайловида ғалаба қозонди.
Бразилия Олий сайлов суди (Марказий сайлов комиссияси вазифасини бажаради) сайтида реал вақт режимида янгиланаётган маълумотлардан маълум бўлишича, Меҳнаткашлар партияси етакчиси Лула да Силва номзодини ёқлаб қарийб 60 миллион киши (50,37 фоиз) овоз берган, амалдаги президент консерватор Жаир Болсонаруга эса қарийб 57,9 миллион сайловчи (49,13 фоиз) овоз берган.
Овоз бериш жараёнида сайловчиларнинг 80 фоиздан камроғи қатнашган.
30 октябрь куни Бразилияда сайловларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда мамлакат аҳолиси мамлакат президенти ва 12 та штат раҳбарларини сайлади.
Лула да Силва 2003 йилдан 2010 йилгача Бразилия раҳбари бўлган.