ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Бутун дунё аҳли кўз ўнгида рўй бераётган тектоник миқёсдаги глобал ўзгаришлар ҳали якунига етгани йўқ, инсоният бу ўзгаришлар даврига эндигина қадам қўйди. Бу ҳақда Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко таъкидлади.
“Дунё бизнинг кўз ўнгимизда ўзгармоқда. У аллақачон ўзгарган ва бу ўзгаришларни қайтариб бўлмайди. Биз эндигина инсон ҳаётининг деярли барча соҳаларига – иқлим, технологик ўзгаришлар, сиёсий тизимдаги яққол ўзгаришларга таъсир кўрсатадиган кенг кўламли ўзгаришлар даврига кирдик”, - деган Кириенко ижтимоий фанлар масалалари бўйича Бутунроссия илмий-амалий конференциясида.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Ғарбнинг жаҳон ишларида яккахон ҳукмронлигининг тарихий даври ниҳоясига етиб бораётгани, бир қутбли дунё ўтмишга айланаётганини маълум қилган эди.