Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги осма кўприк қулаб тушди

Қулаш вақтида кўприкда 500 дан ортиқ одам бўлган, 120 киши ҳалок бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ҳиндистоннинг Гуджарат штатидаги пиёдалар кўприги қулаб тушди, фалокат вақтида унда 500га яқин одам бўлган, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Таъкидланишича, Морбидаги Мачху тўғонидаги кўприк сўнгги икки йил давомида ёпилган. У бир кун олдин таъмирдан сўнг қайта очилди. Қулаш вақтида кўприкда 500 дан ортиқ одам, жумладан, болалар бўлган.
"Ҳозирча биз 120 жасадни топдик. Қидирув операцияси давом этар экан, қурбонлар сони ортиши мумкин", дейди Морби шаҳри полицияси бошлиғи П.Декавадя.
Бундан 140 йил аввал қурилган, осма кўприк 26 октябрь куни реконструкциядан сўнг қайта очилган.

"Кўприк ўтган ҳафта таъмирланди. Биз ҳам ҳайратдамиз. Биз бу масалани кўриб чиқяпмиз", дейди Меҳнат ва бандлик давлат вазири Бриеш Мержа.

Бош вазир Нарендра Моди барча зарур ёрдамни кўрсатишни буюрди. Шунингдек, у ҳалок бўлганларнинг оилаларига 200 минг, ярадорларга 50 минг рупийдан ажратишни топширди.
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, ёрдам кўрсатиш дарёнинг кучли оқими, шунингдек, тунги вақтда қийинлашган. Воқеа жойига Морби ва унинг атрофидаги шаҳарлардан ўт ўчирувчилар гуруҳлари жўнатилган.