Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина техникалари дронлар билан қандай йўқ қилинмоқда - видео

Россия десантчилари Украина Қуролли кучлари техникасини учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида йўқ қилишмоқда.
Sputnik
Россия Мудофаа вазирлиги Россия ҚК десантчилари Украина армиясининг ҳарбий техникаларини учувчисиз учар қурилмалари ёрдамида қандай йўқ қилаётгани акс этган видеони кўрсатди.
Дронлар душман манзилларини аниқлайди ва кўзланган нишонга зарба беради.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.