Россия дунё бозорида украин ғалласи ўрнини босишга тайёр - Косачёв

Россия Федерация кенгаши вице-спикери Россиянинг Украина ғалласи ўрнини босишга тайёрлигини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik Россия мамлакатдаги йирик ҳосил туфайли дунё бозорида Украина ғалласи ўрнини тўлиқ қоплай олади, дейди Россия Федерация кенгаши вице-спикери Константин Косачёв.
Россия Севастополга ҳужум бўлгандан сўнг ғалла келишувида иштирок этишни тўхтатган эди.

“Энг камида 50 мамлакат, жумладан, Африканинг энг камбағал мамлакатлари донимизга муҳтож. Катта ҳосил туфайли Россия дунё бозорида Украина ғалласи ўрнини тўлиқ қоплашга тайёр. Ушбу йилда бизнинг экспорт салоҳиятимиз 50 миллион тоннадан ортиқни ташкил этади”, - деб ёзади сиёсатчи ўз Telegram-каналида.

Унинг сўзларига кўра, Истанбул келишувларидан ташқари, қарийб 10,5 миллион тонна ғалла аллақачон Осиё ва Африка мамлакатларига етказилган.
“Биз бундан ҳам кўпроқ, ҳатто бепул бўлса ҳам ғалла етказиб беришимиз мумкин эди. Бироқ Ғарбнинг мағрурлиги- Россияга қарши санкциялари чиндан ҳам иш бермоқда- фақат дунёдаги оч қолган одамларга таъсир қиляпти”, - дейди Косачёв.