Қайси соҳа вакиллари энг кўп маош олмоқда

Январь - сентябрь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3,72 млн сўмни ташкил этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 24,9 фоизга ўсди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Шу йил январь - сентябрь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3,72 млн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 2,97 млн сўм бўлган эди.
Энг юқори маош олаётган соҳа вакиллари:
Дастурлаш соҳасидагилар – 10,4 млн сўм.
Банк, молия ва суғурта соҳаларида фаолият олиб бораётганлар — 9,73 млн сўм.
Ахборот ва алоқа соҳасида ишлаётганлар – 6,97 млн сўм.
Ташиш ва сақлаш соҳасидаги ходимлар – 4,85 млн сўм.
Энг кам даромад соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар (2,51 млн сўм) ва таълим (2,59 млн сўм) соҳаларида қайд этилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон меҳнат бозорида иш берувчилар бўлғуси ходимдан бир вақтнинг ўзида 4 ёки 5 та кўникмага эга бўлишни талаб қилмоқда. Унга кўра, иш берувчилар бўлғуси ходимлардан бир йиллик иш стажи, олий маълумот, жамоада ишлаш, музокаралар олиб бориш, малакали нутқ, мулоқот, омма олдида тақдимот қилиш қобилиятлари, чет тилларини билиш каби кўникмаларга эга бўлишларини сўрамоқда.