ОАВ: финнлар Россия билан алоқаларини узгани учун "совуқдан ҳалок бўлиши мумкин"

Россиядан импорт Финляндия томонидан сотиб олинган электр энергиясининг фақат кичик бир қисмини ташкил этганига қарамай, унинг йўқолиши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Финляндия бу қишда электр энергиясини вақти-вақти билан узиб қўйишга дуч келади, бўлмаса бу аҳоли учун ўта ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақида РИА новости “Bloomberg”га таяниб хабар берди.
Россиянинг “Интер РАО” энергетика холдинги сотилган электр энергияси учун тўловларни қабул қилишдаги қийинчиликлар туфайли 14 майдан бошлаб Финляндияга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди.
2021 йил охирида Россиядан Финляндияга электр энергияси экспорти 8,2 миллиард кВт/соатни ташкил этди.
Қайд этилишича, Россиядан импорт Финляндия томонидан сотиб олинган электр энергиясининг фақат кичик бир қисмини ташкил этганига қарамай, унинг йўқолиши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Финляндиянинг Fingrid электр тармоқлари компаниясининг тармоқ операциялари менежери Арто Пахкиннинг айтишича, агар баъзи ҳудудларда режалаштирилган узилишлар амалга оширилмаса, совуқдан "одамлар ўлиши мумкин" га олиб келадиган кенг кўламли носозлик бўлади.
Айтилишича, Финляндия Мудофаа вазирлиги электр токи ўчганда, ҳаво ҳарорати -20 даражага тушганда нима содир бўлиши ҳақида маълум қилган. Унга кўра, ўчиришдан сўнг дарҳол электр жиҳозлари ва жамоат транспорти, банкоматлар ва тўлов карталари ишламай қолади, ёқилғи қуйиш шохобчалари ёпилади.

“18 соатдан сўнг ёғоч уйларда ҳарорат +10 даража Целсийга тушади. 30 соатдан кейин ёғоч конструкциялар музлай бошлайди ва қувурларнинг портлаши хавфи юзага келиши мумкин. 36 соатдан кейин совуқ кўп хонадонли бетон биноларга келади, ҳарорат + 10 даража Целсийга тушади”, дея маълум қилган Мудофаа вазирлиги.

Орадан тўрт кун ўтиб, совуқ туфайли аксарият уйларда қувурлар ёрилиб кетди, одамлар эвакуация қилиниши керак.
Аввалроқ, Аалто университети профессори Питер Лунд Финляндияда электр энергияси истеъмолини тартибга солиш мамлакатда электр энергиясини тўлиқ ўчиришга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
"Энг ёмон ҳолатда, бу бутун энергетика тизимининг ишдан чиқишига - тўлиқ ёпилишига олиб келиши мумкин. Шунда мамлакатнинг ҳеч бир жойида электр энергияси бўлмайди", дейди у.
Ғарб давлатлари, хусусан, Финляндия Москвага қарши санкциялар қўлланилиши ва Россия ёқилғисидан воз кечиш сиёсати туфайли энергия нархининг ошиши ва инфляциянинг ўсишига дуч келди.
Ёқилғи, биринчи навбатда, газ нархининг кўтарилиши фонида Европада саноат ўзининг рақобатдош устунликларини сезиларли даражада йўқотди, бу эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ҳам таъсир қилди.
Шунингдек, АҚШ ва Европа давлатлари ўн йилликлар давомида рекорд даражадаги инфляцияга дуч келишмоқда.