Мафия режими: француз сиёсатчиси Зеленскийнинг янги талабидан дарғазаб бўлди

Украина президентининг Европа иттифоқидан 38 миллиард доллар талаб қилгани француз сиёсатчисининг ғазабини қўзғади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik Француз сиёсатчиси Флориан Филиппо Евроиттифоқдан катта миқдорда пул сўраган Украина президенти Владимир Зеленскийни танқид қилди.
“Зеленский яна 39 миллиард доллар сўрамоқда! (Еврокомиссия раҳбари) Урсула фон дер Ляйен ва Германия ЕИ шунча пул беришни исташмоқда, демак, Франция ҳам қандайдир миқдорда! Етар! Қачонгача биз урушни истайдиган мафия режими учун хонавайрон бўлишимиз керак?!”, - деб ёзади у Twitter да.
Октябрь ўртасида Украина етакчиси Жаҳон банки ҳамда Халқаро валюта фонди конференциясида келгуси йил бюджет тақчиллигини бартараф этиш учун Киевга 38 миллиард доллар керак бўлишини айтди. Бироқ, Халқаро валюта фонди Украинанинг ташқи молиялаштириш эҳтиёжларини ойига 3-4 миллиардга баҳолаган эди.
Еврокомиссиянинг маълум қилишича, жорий йилда Европа молия институтлари Киев расмийларига ҳарбий қуролларни ҳисобга олмаганда, деярли 20 миллиард евро ажратган.