ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Бугун Тошкентдаги Беруний кўчасининг Сақичмон ва Лайлитўғон кўчалари кесишмасидан Пахта кўчасигача бўлган оралиғи ёпилади. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Айтилишича, мазкур кўчада йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли бугун соат 10:00 дан 30 октябрь соат 00:00 га қадар йўл ҳаракати вақтинча чекланади.
Тошкентдаги айрим кўчалар маълум муддатга ёпилади
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Хабарда ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.