Талабалар шифохоналардаги вакант лавозимларга қабул қилинади - ССВ

Шифохоналардаги вакант лавозимларга талабаларни ишга жойлаштиришга рухсат берилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 1 ноябрдан шифохоналардаги вакант лавозимларга талабаларни ишга жойлаштиришга рухсат берилади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлаган ҳолда барча ҳудудларда мавжуд вакант лавозимларга талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чораларини кўради.
“Ҳудудий тиббиёт муассасаларидаги шифокорларга бўлган эҳтиёж аниқланиб, у ерга талабаларни жойлаштириш биринчи босқичда 1 октябрдан бошлаб Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 1 ноябрдан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида бошланади”, дейилади хабарда.
Тиббий йўналишда бакалавриат босқичини битирувчи талабаларга тиббиёт муассасаларининг тажрибали шифокорлари ва тиббий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини бириктирилади.