ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Киберхавфсизлик маркази учинчи чорак якунлари бўйича давлат ва маҳаллий ҳокимият органларида ахборот ва киберхавфсизлик даражасини рейтинг баҳолаш натижаларини эълон қилди.
Давлат органлари ўртасида биринчи ўринни Марказий банк, иккинчи ўринни Адлия вазирлиги, учинчи ўринни эса Давлат божхона қўмитаси эгаллади.
Ахборот ва киберхавфсизлик бўйича энг яхши 10 таликка қуйидагилар кирди:
1.
Марказий банк – 99,1 балл2.
Адлия вазирлиги - 97.9 балл3.
Давлат божхона қўмитаси - 97.6 балл4.
Асака банк - 95.5 балл5.
Давлат статистика қўмитаси - 95.2 балл6.
Микрокредитбанк - 95.1 балл7.
Халқ банки – 94 балл8.
Ўзсаноатқурилишбанк - 93.6 балл9.
Алоқабанк - 93.1 балл10.
Ипотека-банк - 92.4 баллУндан кейинги ўринлардан Навоий кон-металлургия комбинати, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Давлат активлари агентлиги жой олган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили бутун дунё бўйлаб кибержиноятлардан кўрилган зарар 6 триллион доллардан ошганди. Бугунги кунда энергетика, саноат, мудофаа, давлат бошқаруви соҳалари энг кўп ҳужумга учрамоқда.