ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Киев мэри Виталий Кличко Ғарб давлатларидан келаётган қиш олдидан украиналикларни ёпинчиқ ва генераторлар билан таъминлашни сўради. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
“Агар Ғарб зудлик билан уларни иситиш учун кўрпа-тўшак ва генераторлар юбормаса, украиналиклар шу қишда музлаб ўлади”, деб ёзади Кличкога таяниб Telegraph.
Мэрнинг сўзларига кўра, расмийлар “энг ёмон сценарий”га тайёргарлик кўрмоқда. Шу сабабли Кличко ватандошларини қишда Украинадан ташқарида қолишга чақирди.
Мақола муаллифлари, шунингдек, шаҳар аҳолиси Киев раҳбарини қўллаб-қувватлаётгани, лекин унинг ваъдаларидан эҳтиёт бўлаётганини ёзган.
Аввалроқ АҚШ аҳолиси Украина президентини Ғарбдан пул сўрагани учун масхара қилган эди.