Филиппиндаги тўфон 70 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди

Табиий офатдан 181 минг киши жабр кўрган. Айрим аҳоли пунктларида электр ва сув таъминотида узилишлар қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Филиппинда содир бўлган “Nalgae” тўфони оқибатида 33 киши жабрланди, 72 киши эса ҳалок бўлди. Бу ҳақида РИА Новости Табиий офатлар хавфини камайтириш ва уларга ёрдам кўрсатиш бўйича миллий кенгаш ҳисоботига таяниб хабар берди.
Хабарга кўра, яна 14 киши бедарак йўқолган. 12 мингга яқин фуқаро уйларини тарк этиб, эвакуация марказларига жойлашди. Умуман олганда, фавқулодда ҳолатдан 181 мингдан ортиқ одам жабрланган.
Филиппиндаги тўфон оқибатида 71 та йўл, 16 та кўприк ва 58 та денгиз порти зарар кўрган.