ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik Европадаги “Русский дом” лар ҳаммани, жумладан Украинадан келган қочқинларни ҳам қабул қилишга тайёр, дейди Россотрудничесто раҳбари РИА Новостига
“Хоҳлаган киши келиши мумкин. Қочқинлар ҳам турлича бўлишади... Эшикларимиз ҳамма учун очиқ ва меҳмондўстмиз. Ва биз одамлар келиб, ножўя ҳаракатлар қилишмаса, меҳмондўстлигимизни қадрлашса, хурсанд бўламиз”, дейди у.
Аввалроқ “Россотрудничество” Европадаги “Русский дом”ларда иситиш пунктлари очилгани, у ерда аҳоли чой ичиши, телефонни қувватлантириши, кино ва мультфильмлар томоша қилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.