Путин даврнинг асосий зиддиятини ҳал қилишга бел боғлади
Владимир Путиннинг “Валдай” форумидаги нутқини кўпчилик “Биз тарихий чегарада турибмиз, эҳтимол иккинчи жаҳон уруши тугагандан буён энг хавфли, олдиндан айтиб бўлмайдиган ва айни пайтда муҳим ўн йилликлар” ҳақидаги асосий огоҳлатириши деб ҳисоблашди.
SputnikБироқ, олдинда кутиб турган синовларнинг башорати янгилик эмас, жумладан, Путин учун ўз-ўзидан қимматли эмас эди-бунда қайси контекстда айтилгани муҳим:
“Ғарбнинг дунё ишларида бўлинмайдиган ҳукмронлигининг тарихий даври тугамоқда, бир қутбли дунё ўтмишга айланмоқда... Ғарб инсониятни устидан ҳукмронлик қилишга қодир эмас, аммо зўр бериб шундай илишга ҳаракат қиляпти, кўп халқлар эса энди бунга тоқат қилмоқчи эмас. Янги даврнинг асосий зиддияти ҳам шунда. Классикнинг таъбири билан айтадиган бўлсак, вазият анчайин инқилобий: юқори табақанинг кучи етамаяпти, қуйидагилар эса бундай яшашни истамайди.”
Путиннинг нутқи айнан инсоният келажагига бағишланган эди- қолаверса, у нафақат Ғарб глобализация режаларининг инқирози ҳақида сўзлади, балки Россия яратишни таклиф қилаётган дунё контурларини белгилаб, унга муқобилни ҳам белгилаб берди. Барчага, шу жумладан, бизнинг умумий келажак ҳақида тенг ҳуқуқли мулоқот бошлашга мажбур бўладиган Ғарбга ҳам шуни таклиф қилди ва албатта, қанча тезроқ бўлса, шунча яхши бўлишини айтди.
Аммо, Ғарб ҳозирча ҳалокатга учраган ва бюой берилаётган гегемониясини сақлаб туриш мақсадида ўжарлик қилмоқда. Бу ўз-ўзидан жуда хатарли- ва ҳатто Путин ҳам “ўз гегемониясини сақлаб қолиш ҳар сафар Ғарбга қимматга тушмоқда” деб огоҳлантирди.
Путин айни пайтда Ғарб одатига кўра вазиятни ёмонлаштиришга ўйнамоқда, деди, бироқ бу учун ставка максимал сдаражада юқори.
“Дунё устидан ҳукмронлик - Ғарб ўз ўйинида устувор қилиб қўйган жиҳатдир. Аммо бу ўйин шубҳасиз хатарли, қонли, мен ҳатто жирканч деб айтган бўлардим. У мамлакатлар ва хақларнинг суверенитетини, уларнинг ўзига хослигини рад этади, бошқа мамлакатлар манфаатларини бир чақага ҳам олмайди”.
Американча либерал дунё тартиби ҳар куни нафақат тартибсизликларни кўпайтирмоқда, балки, ҳатто ғарбий мамлакатларнинг ўзи учун, уларнинг мустақилликни намойиш этишдаги ҳар бир уриниши ҳам тоқатсиз бўлиб бормоқда, дейди Путин.
Аммо дунё ўз табиатига кўра кўп қиррали, ва Ғарбнинг ҳаммани шаблонларга тиқиш ҳаракатлари ҳалокатга маҳкум, ундан ҳеч нарса чиқмайди, деди президент, боз устига уларда “некбин ривожланиш ва бунёдкорлик учун уларнинг ҳеч қандай ғоялари йўқ, улар дунёга ўз ҳукмронлигини сақлашдан бошқа ҳеч нима таклиф бера олмайди”.
Бироқ, ҳозир шу ҳукмронликни қўллаб-қувватлаш учун куч йўқ- йилдан йилга Ғарбда вазият ёмонлашгандан ёмонлашиб бормоқда. Юқоридагилар чиндан ҳам ҳеч нима қила олишмайди, масала фақат пастдагилар, яъни ғарбий бўлмаган олам қачон дунё тартибини тинч йўл билан ўзгартириш ҳаракатларини бошлашида Айнан тинч йўл билан, яъни Ғарбга можаролар ва урушлар эвазига ўз ҳукмронлигини узайтиришга имкон бермасдан.
Путин ғарбий бўлмаган дунё Ғарбнинг ҳукмронлигини узайтирилишига рози эмаслигига мутлақо ишончи комил, чунки Ғарб нафақат дунёвий ҳукмронликка, балки унга ҳамма итоат қилиши ва қарам бўлишини иддао қилмоқда.
Бундан ташқари, англо-саксон глобаллашув режасини амалга оширишдаги бундай бўйсуниш шунчаки жаҳон тараққиётларининг гуллаб-яшнаган мураккаблигини йўқ қилишга, бутун ер аҳолисининг юзсиз универсал истеъмолчи турига айланишига олиб келади:
“Айнан умумлаштириш, молиявий ва технологик монополия, ҳар хиллик ва тавофутларни йўқ қилиши асосида глобаллашувнинг Ғарб модели ўз моҳиятга кўра, неомустамлакачилик тарзда барпо этилди.
Вазифа аниқ эди - жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатида Ғарбнинг сўзсиз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш ва бунинг учун бутун сайёрамизнинг табиий ва молиявий ресурсларини, интеллектуал, инсоний ва иқтисодий имкониятларини ўз хизматига қўйиш ва буни янги глобал ўзаро боғлиқлик деб аталадиган соус билан амалга ошириш.
Шу муносабат билан Путин Александр Зиновьевнинг сўзларини ёдга олди – Ғарб цивилизацияси эришган даражасида омон қолиши учун “бутун сайёра мавжуд бўлиш муҳити сифатида зарур, инсониятнинг барча ресурслари керак”. Президент ўз нутқида Достоевский, Солженицин, Данилевскийлардан иқтибос келтирди. Данилевскийнинг “ҳеч бир цивилизация тараққиётнинг энг юқори нуқтаси эканлигини, тараққиёт эса ҳамма учун бир йўналишда боришдан иборат эмаслиги, тараққиёт эса ҳаммасини бир йўналишда эмас, балки «инсониятнинг тарихий фаолиятининг барча йўналишларидан чиқишдан иборатдир” сўзларини айтди. Яъни Россия олдинга сураётган инсон цвилизацияларининг кўп қирралиги шундаки шундаки- у ўз миллий манфаатларидан ва янги дунё тартибини ўрнатиш мақсадларидан келиб чиқади.
Путин Ғарбга қаршилик кўрсатиш (нафақат мафкуравий, балки маънавий жиҳатдан ҳам самарасиз бўлган), Ғарбнинг шахссизлаштириш ва инсониятни бирлаштириш лойиҳасини қуриш кераклиги ҳақидаги ўз қарашларини таклиф қилади:
“Ишонаман, диктатурага қарши қилиб мамлакатлар ва халқлар ривожланиши эркинлигини, шахслар деградациясига эса - инсонга ижодкор сифатда муҳаббатни, оддий осонлаштириш ва тақиқлдарга - маданиятлар ва анъаналарнинг гуллишини қарши қўйиш мумкин”.
Ва у бўлажак дунё тартибини қандай кўришини тасвирлаб берди:
“Бугунги тарихий воқеликнинг моҳияти айнан шундаки, барча тараққиётлар, давлатлар ва уларнинг интеграцион бирлашувларига чиндан ҳам ўз демократив ривожланиш имкониятларини очилмоқда. Ва авваломбор биз янги дунё тартиби қонун ва ҳуқуқларда асосланиши, эркин, ўзига хос ва адолати бўлиши керак деб ҳисоблаймиз”.
Шу билан бирга ўзига хос ривожланиш мутлақо яккаланишни англатмайди, деб алоҳида таъкидлади Путин- аксинча, улар адолатли ва тенг ҳуқуқли тамойиллар асосида ўзаро манфаатли ҳамкорликни назарда тутади.
“Либерал глобализация- шахссизлантириш, бутун дунёга ғарб моделини тарғиб қилиш бўлса, интеграция, аксинча- ҳар бир цвилизациянинг умумий манфаатлар йўлидаги салоҳиятини кашф этишдир. Глобализм диктат бўлса, интеграция ҳамма учун фойдали бўлган умумий стратегияларни биргаликда ишлаб чиқишдир”.
Янги дунё тартибининг асосий қурувчилари “куч марказлари”- тараққиётлар державалари ва йирик минтақавий жамоалар бўлади:
“Россия иқтисодиёти, ижтимоий тизими, ресурс базаси ва инфратузилмаси бир-бирини тўлдирадиган қўшни давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида қурилган кенг майдонларни яратиш механизмларини фаолроқ ишга туширишни муҳим деб билади. Бундай катта маконлар, аслида, кўп қутбли дунё тартибининг асоси - иқтисодий асосдир. Уларнинг мулоқотидан баъзи Ғарб мафкурачиларининг соддалаштирилган ғояларига қараганда анча мураккаб, ўзига хос ва кўп қиррали инсониятнинг ҳақиқий бирлиги туғилади.
Шу билан бирга, Евроосиё алоҳида роль ўйнайди, уни Путин “ҳар қандай турдаги улкан ресурслар ва улкан имкониятларга эга бўлган ўзини ўзи таъминлайдиган макон” деб атаган. Путин бу сафар геосиёсий қарама-қаршилик ҳақида гапирмади, лекин унинг Евросиёни тасвирлаш усули геосиёсатнинг асосий постулатлари билан бевосита боғлиқ: қуруқлик ва денгиз, Евроосиё ва Атлантика ўртасидаги кураш. Атлантикачилар (яъни, орол кучлари АҚШ ва Буюк Британия) Евроосиёни назорат қилмаса, дунёни назорат қила олмайди (ёки ҳеч бўлмаганда, у ерда “бўлиб ол- ҳукмронлик қил” тамойили бўйича ишлай олмайди). Ҳозир эса ҳаммаси атлантикачиларнинг фақатгна Европа устидан назорат қилишни сақлаб қолишга кетмоқда, буни Путин “Евроосиёнинг ғарбдаги чеккаси” деб атади ва у унинг табиий қисми бўлиши мумкин эканлигини айтди:
“Европа етакчилари ўзларини бошқалардан устун деб билади ва барча билан тенг ҳуқуқли лойҳаларда иштирок этишини истамайди. Улар шундай кибр билан уларнинг периферияга (чекка жойга) ва аксарият ҳолларда овоз бериш ҳуқуқига ҳам эга бўлмаган вассалга айланиб қолишганини сезишмайди”.
Аммо Путиннинг нутқи европаликларга қаратилмаган - у уларнинг ўз манфаатлари учун курашиш қобилиятига анчадан буён ишонмайди, ва қисқа муддатда улар англо-саксон назоратидан чиқиб кетиш имкониятига эга эмас. Гарчи Путин уларга “кўп қутблилик Европа учун ўз иқтисодий ва сиёсий субъективлигини тиклаш учун ягона имконият эканлигини” эслатган бўлсада, у аввало, ғарблик дунёга эътибор қаратди - уни постғарбий, тамомила демократик дунё тартибини яратишга чақирди.
“Ишонаман, , кўп қутбли дунёда чинакам демократия, энг аввало, ҳар қандай халқнинг – шуни алоҳида таъкидламоқчиман – ҳар қандай жамият, ҳар қандай цивилизация ўз йўлини, ўз ижтимоий-сиёсий тизимини танлаш имкониятини назарда тутади”.
Шу билан бирга, янги дунё тартибини барпо этиш учун цивилизациялар мулоқоти уларнинг маънавий-ахлоқий, анъанавий қадриятларига асосланади - бу неолиберал қадриятлардан фарқли ўлароқ, ноёб ва ҳеч кимга юклаш мумкин эмас, дея таъкидлади Путин:
“Бизнинг анъанавий қадриятлар ҳақидаги тушунчамиз шундай ва бу ёндашув инсониятнинг кўпчилиги томонидан маъқулланади ва қабул қилинади. Бу табиийдир, чунки Шарқ, Лотин Америкаси, Африка, Евросиёнинг анъанавий жамиятлари жаҳон цивилизациясининг асосини ташкил қилади”
Ғарбни эса Путин диктатдан мулоқотга ўтиш муқаррарлиги ҳақида қайта-қайта огоҳлантирмоқда, қолверса, ва бу Ғарбнинг ўзи манфаатларига мос келади. Агар, улар ўзларининг келажаглари ҳақида ўйлашса албатта:
“Халқлар ва цивилизацияларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳурмат қилиш - ҳар кимнинг манфаати, аслида бу Ғарб деб аталмиш давлат манфаатларига ҳам жавоб беради. У ўз ҳукмронлигини йўқотиб, тезда жаҳон саҳнасида озчиликка айланади:
Ва, алоҳида таъкидламоқчиманки, албатта, бу ғарбий озчиликнинг ўз маданий ўзига хослигига бўлган ҳуқуқи таъминланиши керак, бунга ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак, лекин, тенг асосда, бошқаларнинг ҳуқуқлари билан бирга бўлиши керак.
Агар Ғарб элиталари ўз халқи, жамиятлари онгига ғалати, менинг фикримча, ўнлаб жинслар ва гейлар билан фахрланиш парадлари каби янги пайдо бўлган тенденцияларни сингдира олади деб ўйласа - шундай бўлсин- улар хоҳлаганини қилсин! Аммо, уларнинг бошқалардан ҳам худди шу йўналишда юришни талаб қилишга ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ”.
Путиннинг нутқи ғарбдан кейинги янги дунё тартибининг - айёр англо-саксон “қоидалари”га эмас, балки турли жаҳон цивилизациялари ўртасидаги мулоқот ва манфаатларни мувофиқлаштиришга асосланган дунё тартибининг ўзига хос манифестига айланди – Путин пост-гуманизм ва ҳар қандай анъанага нисбатан Атлантика глобаллашув лойиҳасига ҳақиқий муқобиллар таклиф қилади.
Бутун дунё Атлантика лойиҳаси барбод бўлганини тушунади – Россия эса унинг қулашини яқинлаштирмоқда, тўғрироғи, Ғарбнинг мамлакатимизни бекор қилишга уриниши уларнинг глобал лойиҳасининг барбод бўлишини тезлаштирмоқда. Аммо Россия, нафақат, Америка усулида дунёнинг таназзулга учраши устида ишлаяпти, балки у ҳаммани янги дунё тартиби устида ишлашни жадаллаштиришга чақирмоқда. Бунда биз ўзимизни янги гегемон бўлиб кўрсатмаяпмиз – бир ҳукмронликни бошқасига алмаштириш, Ғарбни Шарқ билан алмаштириш ҳақида гапирмаяпмиз - Путин алоҳида таъкидлади.
Йўқ, биз Путин “инсон цивилизацияси симфонияси” деб атаган нарсани қуришга мутлақо бошқача, адолатли ёндашувни таклиф қиламиз. Ва бу бутун Ғарб бўлмаган дунё келгуси ўн йилликда қилади, бу ҳақиқатан ҳам 1945 йилдан кейинги бутун давр учун нафақат энг хавфли, балки энг аҳамиятли бўлади.