ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Африка очиқ чемпионатида бешта медални қўлга киритишди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси хабар берди.
Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича Африка очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунида 3 нафар Ўзбекистонлик спортчилар шоҳсупадан жой олди.
аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида Рухшона Ўктамова 2 та олтин.
эркаклар ўртасида -59 кг вазн тоифасида Оқилжон Якубов 2 та кумуш ва -50 кг вазн тоифасида Дилдора Нуриллоева 1 та кумуш.
Бугун мусобақанинг иккинчи кунида эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида Шерали Аҳмадалиев ҳамда аёллар ўртасида -45 кг вазн тоифасида Ақида Ахтамова мамлакат шарафини ҳимоя қилади.