Бекзод Қурбонов- Евроосиёнинг энг яхши конкурчиси ва от спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи.
Яқинда у Россияда бўлиб ўтган турнирда олтин медалга эга бўлди. Бир йил аввал эса Евроосиё Кубогини қўлга киритган эди.
"Отларга кўпроқ эътибор бериш керак. Иложи бўлса, қўполлик қилмаслик. Бу жонзотлар жуда ҳиссиётли, одамлардек гина сақлайдиган бўлади. Баъзида унга боладек танбеҳ бериш мумкин, аммо кўпроқ мулоқот керак.
Отнинг бирор жойи оғриса, спортчи буни ҳис қилиши керак, чунки от буни айта олмайди. Бу спортчининг ҳис қила билиш туйғуси деб аталади. От ҳам спортчи каби ҳаяжонланади, асабийлашади.
Отлар касал бўлиб қолса - бу фалокат. Аксарият спортчилар “ўзим касал бўлганим яхши эди” дейди. Чунки мусобақаларда муваффақиятнинг 60% дан кўпи отга боғлиқ, 40% -спортчига. Отсиз биз ҳеч ким эмас. Икки бош икки юрак, лекин бир бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - дейди чавандоз.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.