Остонада МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарларининг учрашуви бошланди - видео

Музокаралар якунлари бўйича 10дан ортиқ ҳужжат қабул қилиниши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Остонада МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарларининг учрашуви бошланди.
Йиғилишда Бош вазирлар Алихан Смаилов (Қозоғистон), Али Асадов (Озарбайжон), Роман Головченко (Беларусь), Оқилбек Жапаров (Қирғизистон), Михаил Мишустин (Россия), Коҳир Расулзода (Тожикистон), Абдулла Арипов (Ўзбекистон) иштирок этмоқда.
Шунингдек, Арманистон вице-президенти Мегри Григорян, Туркманистон вице-президенти ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ҳам қатнашмоқда.
Бу 1991 йилдан бери 80-учрашув. Бу йилнинг ҳисобига эса иккинчиси – аввалгиси май ойида онлайн тарзда ўтказилган. Музокаралар якунлари бўйича 10дан ортиқ ҳужжат қабул қилиниши режалаштирилган.