ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik Украинанинг мақсадлари, йўқотишлари ва ҳарбий ҳаракатлар қандай олиб борилаётгани ҳақда Ғарбнинг тасаввурлари жуда тор, дейди Майкл Рожерс номидаги разведка ва глобал муносабатлар маркази директори Жошуа Хумински Hill журнали учун ёзган мақоласида.
“Ғарбда қандай бўлмасин Украинанинг мақсадлари ва ниятлари, шунингдек, унинг йўқотишлари ва ҳарбий ҳаракатлар вақтида нималар бўлаётгани ҳақида нотўғри тасаввур шаклланган”, - дейди Хумински.
Унинг сўзларига кўра, Киев ахборот оламини анча яхши назорат қилиб бормоқда, айнан шу сабабли ғарблик иттифоқчилар учун ёлғон тасаввур уйғотаётган бўлиши мумкин.
Сиёсатшуноснинг фикрича, Ғарб можаро нима билан якун топиши ҳақидаги саволларни атайин эътиборсиз қолдирмоқда, чунки у иттифоқдошлар ичида низолар пайдо бўлишидан хавотирда.
“Германия ва Франциянинг Эстония ҳамда Польша инқирозида фикрлари чиндан ҳам турлича бўлса, шунингдек, АҚШ ва Буюк Британиянинг бирдамлигига ҳам низолар хавф солиши мумкин, бу эса Россия учун янги имкониятлар туғдиради”, - дейилади мақолада.
24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб борилмоқда. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод этиш ва Россия хавфсизлигини таъминлаш вазифалари турибди.