Александр Хроленко, ҳарбий шарҳловчи
Махсус операция доирасида Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида Россия ҳам ерда ҳам ҳавода сўзсиз устунлик қилмоқда. Киев режимига етказиб берилаётган ғарб қуроллари оқими аста-секин қуриб бормоқда. Сўнгги қурол етказиб беришлар урушга таъсир қилмасдан, кўпроқ маросимга айланиб бормоқда. АҚШда ишлаб чиқарилган, 40 км гача бўлган масофага зарба бериши мумкин бўлган HAWK ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими - Украинада ҳаво мудофаа тизимини қуришга тақлид қилишнинг ёрқин намунасидир.
Бу ҳақида Reuters агентлиги 25 октябрь куни Қўшма Штатлар Украинага “Россия дронлари ва қанотли ракеталарининг ҳужумларидан ўзини ҳимоя қилиш” учун HAWK ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бериш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида “эксклюзив равишда” хабар берди.
Бу маълумот биринчи бор айтилаётгани йўқ. 12 октябрда АҚШнинг Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Марк Милли, бошқа ўрта масофага мўлжалланган зенит ракета тизимлари билан бирга, HAWKни ҳам айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, Украина ҳукумати ушбу ЗРТ махсус талаб қилинган.
Орадан бир кун ўтиб, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Испаниядан Киевга тўртта HAWK тизими етказиб берилишини эълон қилди.
Америка нечта ЗРТ етказиб бериши ҳозирча номаълум, лекин ушбу қадимий системасининг замонавий рус қанотли ракеталарини "тутиб олиш" қобилияти қандай?
Ҳатто Ғарб ҳам "пухта ва самарали" деб тан олган Россия Қуролли Кучларининг юқори аниқликдаги ҳаво зарбалари остида Украина Қуролли Кучлари ва НАТОнинг Украинадаги инфратузилмаси тезлик билан емирилмоқда. Россияга қарши санкциялар ва энергия инқирози фонида Европа Иттифоқи иқтисодиёти аста-секин таназзулга юз тутмоқда. Бунинг оқибатида Ғарбнинг Киев режимига ҳарбий ёрдами ҳам табиий равишда қуриб бормоқда.
25 октябрь куни Украинага ташрифи чоғида Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер ўз ҳамкасби Владимир Зеленскийнинг Чернигов ертўласида бўлиб ўтган учрашувида Киевга иккита MARS ракета тизими ва тўртта Panzerhaubitze 2000 ўзиюрар артиллерия мосламалари беришни ваъда қилди - бу 1000 километрлик фронт чизиғи учун унчалик кўп эмас.
Айни дамда Ғарбда АҚШнинг Украинадаги можарога тўғридан-тўғри аралашуви ҳақидаги мунозаралар, биринчи навбатда, Украина Қуролли Кучларининг "ҳалокатли ҳолати" дан далолат беради.
Бироқ, айрим америкаликлар 1944 йил ёзида АҚШ қўшинлари Нормандияга тушганидан сўнг, 1945 йил майигача ойига 100 минггача аскар йўқотгани - эсидан чиққани йўқ. Россия Федерациясининг бугунги тактик ва стратегик ядро қуроллари ҳар қандай душманга ундан ҳам кўпроқ жанговар йўқотишларни кафолатлайди. Бугун Россия стратегик тўхтатувчи кучларининг машғулотлари давомида "Ярс" ва "Синева" қитъалараро баллистик ракеталарининг амалий учирилиши Ғарбга тақдирни синовга олмаслик кераклигини эслатди.
Украина "яхши рақсга туша олмаяпти"
Демократик конгрессменларнинг АҚШ президенти Жо Байденга Россия билан музокаралар ўтказиш ҳақидаги мактуби оммавий майдонда пайдо бўлди ва тезда йўқолди - тарих тарозилари чайқалмоқда.
The American Conservative нашрига кўра, "Можарода Вашингтон эмас, Москва кучайиб бораётганини хабар қилмоқда." Украина кийимидаги хорижлик жангчилар ва полшалик аскарларсиз Украина Россиянинг қишки ҳужумига қарши тура олиши учун ҳеч нарсаси йўқ.
Сўнгги икки-уч ой ичида Украина томонидан ўтказилган қарши ҳужумлар оқибатида Украина Қуролли кучларига тезда алмаштириб бўлмайдиган ўн минглаб ўқитилган ҳарбий хизматчиларни йўқотди.
"Ноябрь ёки декабрда Зеленский режимига бошига тушиши керак бўлган рус тўқмоғи Украина кучларининг қолган-қутганини ҳам йўқ қилади", - деб ёзади Америка нашри.
Ушбу аянчли хабарлар фонида Пентагон "чўкаётган" Киев режимига алмисоқдан қолган MIM-23 HAWKни чиройли тақдим этмоқчи.
HAWK(Homing All-the-Way-Killer) зенит-ракета мажмуаси 1960 йилда АҚШ армияси томонидан қабул қилинган ва уч маротаба янгиланишдан сўнг 20 йил олдин фойдаланишдан чиқарилган.
Пентагон 1982 йилдан буён аста-секин Patriot ҳаво мудофааси тизимига ўтди. Бу тизим ҳам жанговар хусусиятлар бўйича Совет ҳамкасби "С-300" ҳаво мудофааси тизимидан сезиларли даражада орқада эди.
HAWK мажмуаси дастлаб самолётларни йўқ қилиш учун ишлаб чиқилган, кейинчалик ракеталарни тутиб олиш учун янгиланган. Унинг нишонларга зарба бериш максимал масофаси 40 км, баландлиги 18 км. Жанговар каллагининг оғирлиги - 75 кг. Бу Киев учун ҳеч қандай яхшилик ваъда қилмайди, Украина Қуролли Кучлари нишон танлашда кўп адашади. Мажмуанинг эълон қилинган нишонни аниқлаш диапазони 80 км гача (ёки 110км агар у баланда бўлса).
Ҳаво мудофааси тизимининг базавий версияси фақат битта ҳаво нишонини аниқлаб унга ҳужум қилишга қодир эди. Жанговар вазиятда бунга биринчи бўлиб исроиллик экипажлар амин бўлишди - улар ўзларининг Dassault MD450 Ouragan қирувчи самолётини адашиб уриб туширган. Битта ракета билан нишонни уриш эҳтимоли 50% деб эълон қилинади, аммо 1973 йил Араб-исроил уруши пайтида Исроилнинг HAWK ҳаво мудофаа тизимлари 75 та ракета билан атиги 12 та душман самолётини уриб туширган.
Дронлар ва замонавий қанотли ракеталарга қарши курашда ушбу мажмуанинг самарадорлиги ҳеч қандай тарзда исботланмаган.
Америкалик фахрий қурол - бу узундан узоқ карвондан иборат бўлиб унинг таркибида транспорт юклаш машиналари, бир нечта тортувчи машиналар, МIМ-23 ракеталари юкланган тиркамалар, Учта ракетали 6 та учириш мосламаси, жами 18 та ракета (12 та транспорт контейнерида - яна 36 та ракета)лардан иборат.
HAWK учун энг яхши вақтлар ўтиб кетган. Ўша замонларда мажмуа кўплаб миқдорда Европа, Осиё ва Африканинг ўнлаб мамлакатларига этказиб берилган эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, HAWK ҳаво мудофаа тизими замонавий электрон кураш тизимларига қарши тура олиши даргумон.
25 октябрь куни Америка Стратегик ва Халқаро Тадқиқотлар Маркази (CSIS) вакили HAWK мажмуалари аслида "музей экспонатлари", аммо ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мавжудлигининг ўзи самолётлар ва вертолётлар учун "тўхтатувчи куч" сифатида фойдали бўлиши мумкин.
Афтидан, Вашингтон Киевга Patriot каби замонавийроқ ва қимматроқ ҳаво мудофаа тизими етказиб беришга тайёр, бироқ унинг ортиқчаси йўқ. Европа НАТО мамлакатларида ва АҚШ ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа-ракетага қарши мудофаа тизимининг объектив йўқлиги Украина ҳаво бўшлиғида "куч проэкциясидан" туриб ҳаракат қилишга имкон бермайди.
Қўшма Штатлар Украина Қуролли Кучларига 25 км гача масофага эга бўлган иккита NASAMS тизимини топширди ва бу ҳаво мудофаасини симуляция қилиш учун яна бир уринишдир. Ишлаб чиқариш вақт талаб этади, шунинг учун Украина Қуролли Кучлари фақат Норвегия NASAMS, немис IRIS-T (биз уларни илгари кўриб чиқдик) ва узоқ муддатли сақлаш омборларидан илгари бекор қилинган маълум миқдордаги Америка HAWK-ларининг ягона нусхаларига таяниши мумкин.
Бундай етказиб беришлар Киев режимининг ҳалокат арафасида турганини таъкидлайди.
25 октябрь куни Хорватияда сўзга чиққан АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси АҚШ Украинанинг ҳарбий ва гуманитар эҳтиёжларини “ғалабага қадар” молиялаш ваъдасини тасдиқлаган эди. Шубҳасиз, Пелоси Россиянинг ғалабасини назарда тутган.
Ҳарбий кузатувчи Александр Хроленконинг Телеграмд-каналига обуна бўлинг