Россиялик йўл қурувчилар Жапорожье вилоятидаги йўлларни туну кун қайта тиклашмоқда. Ишлар Мелитополь, Бердянск ва Херсон вилояти йўналишидаги йўлларда олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.
Мелитополь — Бердянск йўли участкасида катта миқдордаги йўл-қурилиш техникаси ва ишчилар жалб қилинган.
"Биз Запорожье вилоятининг автомобиль-йўл тармоқларини қайта тиклаяпмиз. Уларни Россия Федерацияси меъёрларида кўзда тутилган ҳолатга келтиряпмиз. Ҳозир мавжуд асфальт-бетон қопламаларини фрезалаш ишлари олиб борилмоқда. Кейин асфальт ётқизилади. Йўл уч қатламдан иборат бўлади: текисловчи, пастки ва юқори.... Йўл қурувчилар учун бу ерда ишлар ҳали жуда кўп", - дейди Россиянинг йўл-қурилиш компанияларидан бирининг вакили Сергей.
Унинг сўзларига кўра, иш икки-уч сменада олиб бориляпти. Олдимизга катта вазифа қўйилган: қисқа муддат ичида Запорожье вилоятининг йўл тармоғининг катта қисмини қайта тиклаш.
"Бу жуда муҳим, шу боис деярли туну кун ишлаяпмиз", - дея қўшимча қилди у.
Запорожье вилоятини Қрим ва ДХР билан боғловчи йўлдан минтақа аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотлари, ёқилғи ва биринчи зарурий буюмларни етказиб бериш учун фойдаланилади. Шунингдек, Мелитополь орқали ўтган йўл озод қилинган Херсон вилоятини Россиянинг бошқа минтақалари билан боғлайди.