ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Марказий Осиё россиялик саёҳатчилар Янги йил таътилини ўтказишни режалаштираётган энг машҳур йўналишлардан бири бўлди. Бу ҳақда РИА Новости OneTwoTrip маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.
Хизмат таҳлилчилари 2022 йил 31 декабридан 2023 йил 8 январгача бўлган даврда банд қилинган саёҳат маълумотларини ўрганиб чиқишган.
Таиланд рейтингнинг энг юқорисида қайд этилган – қиш таътили даврида банд қилинган саёҳатларнинг қарийб 15 фоизи унга тўғри келган. Кейинги ўринда Вьетнам. 11 фоиз саёҳатчи бу мамлакатни танлаган. 10 фоиз билан Қозоғистон учинчи поғонада.
Туркия 2021 йилги рейтингнинг биринчи ўрнидан тўртинчи ўринга тушган. Ўзбекистон эса бешинчи ўринда. Бу ҳар икки мамлакатга саёҳатчиларнинг 6-8 фоизи боришни режалаштирган.
Кейинги ўринларда мос равишда Индонезия (5,5 фоиз), БАА ва Исроил (4 фоиз), Арманистон ва Сербия (3 фоиз) жойлашган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шулардан 395,1 минг нафари Россиядан келган.