Путин немис миллатчилари ва замонавий Ғарб хатти-ҳаракатларини таққослади

Россия президенти ўз вақтида миллатчилар китобларни ёқиб юборишгача боришгани, энди эса Ғарбнинг либерализм ва тараққиёт ҳомийлари Достоевский ва Чайковскийни тақиқлашаётганини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Путин: миллатчилар китобларни ёқишганди, Ғарб эса ҳозир Достоевский ва Чайковскийни тақиқлашгача етиб борди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида маълум қилди.
“Ўз вақтида миллатчилар китобларни ёқиб юборишгача боришганди, энди эса Ғарбнинг либерализм ва тараққиёт ҳомийлари Достоевский ва Чайковскийни тақиқлашгача боришди. Маданиятни бекор қилиш, биз бу ҳақда кўп гапирганмиз, у барча ҳақиқий ва ижодларни чиқариб ташлайди, эркин фикрлашнинг ҳеч бир соҳада ривожланишига йўл қўймайди – на иқтисодётда, на сиёсатда, на маданиятда”, - деди Путин.
“Валдай”клубининг бу йилги йиғилишида 41 мамлакатдан 111 нафар эксперт, сиёсатчи, дипломат ва иқтисодчилар қатнашмоқда.