Путин Ғарб сиёсатини қонли ва жирканч деб атади

Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ғарб мамлакатлари олиб бораётган сиёсат қонли ва жирканч, у мамлакатлар ва халқлар суверенитетини инкор қилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида маълум қилди.

“Дунё устидан ҳукмронлик – бу Ғарбнинг ўз ўйинида тиккан пулнинг худди ўзи, бироқ бу ўйин, шубҳасиз, хавфли, қонли ва, мен айтган бўлардимки, жирканч. У мамлакатлар ва халқлар суверенитетини, уларнинг ўзига хослиги ва нодирлигини инкор қилади. Бошқа давлатлар манфаатларини сариқ чақага олмайди, - деди Россия раҳбари.

“Валдай”клубининг бу йилги йиғилишида 41 мамлакатдан 111 нафар эксперт, сиёсатчи, дипломат ва иқтисодчилар қатнашмоқда.