ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити доирасида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президентлар Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқишган.
Шавкат Мирзиёев в рамках участия в саммите "Центральная Азия – Европейский Союз" встретился с Президентом Республики Казахстан Касым-Жомартом Токаевым.
Икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларида амалий алоқаларни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг кун тартиби муҳокама қилинди.