Миллий валюталарга ўтиши суръати ўсиб боради – Путин

Россия президенти миллий валюталардаги ҳисоб-китобларга ўтиш муқаррар бўлиб бораётганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Миллий валюталарга ўтиши суръати ўсиб боради, бундай ҳисоб-китоблари устун бўлиб боради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида маълум қилди.
“Миллий валюталардаги ҳисоб-китобларга ўтиш фаол ўсиб боради. Муқаррар. Бу, албатта, бу валюталарнинг эмитентлари ҳолати даражаси, уларнинг иқтисодиёти ҳолатига боғлиқ, лекин мустаҳамкамланади. Ва бундай ҳисоб-китоблар, шубҳасиз, аста-секин устунликни қўлга олади”, - деди Путин.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, кўп қутбли дунёнинг суверен иқтисодий ва молиявий сиёсатининг мантиқи шунақа.
“Валдай”клубининг бу йилги йиғилишида 41 мамлакатдан 111 нафар эксперт, сиёсатчи, дипломат ва иқтисодчилар қатнашмоқда.