“Биз ҳар доим очиқ гапирамиз” - Матвиенко Россия-Ўзбекистон муносабатлари ҳақида

Россия Федерация Кенгаши раиси Олий Мажлис Сенати ва Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия йиғилишида нутқ сўзлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Олий Мажлис Сенати ва Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия йиғилишида Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко нуқт сўзлади.

"Шахсий учрашувларимизда ва бу форматда биз доимо очиқ гапирганимиздан хурсандман. Биз мавжуд муаммолар ҳақида гапирамиз, уларга тўғри муносабатда бўламиз, керак бўлганда уларни тузатишга ҳаракат қиламиз", - дейди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун Валентина Матвиенко Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаровга Фед рация Кенгашининг олий мукофоти – “Парламентаризм соҳасидаги хизматлари учун” кўкрак нишонини ҳам топширди. Шунингдек, Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашди.