ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Совет Иттифоқининг парчаланиши геосиёсий кучлар мувозанатини ҳам бузди. Ғарб ўзини ғолиб сифатида ҳис қилди ва бир қутбли дунё тартибини эълон қилди, унда фақат унинг иродаси, маданияти, манфаатлари мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга эди, деди Россия президенти Владимир Путин Валдай экспертла форумида сўзлаган нутқида.
Энди Ғарбнинг жаҳон ишларида яккахон ҳукмронлигининг ушбу тарихий даври ниҳоясига етмоқда, бир қутбли дунё ўтмишга айланиб бормоқда. Биз, эҳтимол, Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан бери энг хавфли, олдиндан айтиб бўлмайдиган ва айни пайтда энг муҳим ўн йиллик тарихий босқичда турибмиз.
Ғарб бутун инсониятни бир ўзи бошқаришга қодир эмас, лекин бунга жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда ва дунё халқларининг аксарияти энди бунга чидашни хоҳламайдилар. Бу янги даврнинг асосий зиддиятидир. Классик муаллиф сўзларини ишлатадиган бўлсак, вазият маълум даражада инқилобийдир: юқори табақанинг қўлидан келмайди, қуйи табақала эса истамайди.
Бу ҳолат глобал можаролар ёки бутун бир занжир можаролари билан тўла бўлиб, бу инсониятга, шу жумладан Ғарбнинг ўзига ҳам таҳдиддир. Бу қарама-қаршиликни конструктив, ҳал этиш – бугунги куннинг асосий тарихий вазифасидир.
Умуминсоний ўзгаришлар даври - оғриқли жараён, аммо табиий ва муқаррар. Келажакдунё тартиби бизнинг кўз ўнгимизда шаклланмоқда. Янги дунё тартибида биз ҳеч кимга ўз нуқтаи назаримизни юкламасдан, фақат ҳаммани эшитишимиз, ҳар бир нуқтаи назарни, ҳар бир халқни, жамиятни, маданиятни, дунёқараш тизими, ғоялар ва диний эътиқодларни ҳисобга олишимиз керак. Дунё тақдири учун масъулиятни тушунган ҳолда, халқлар тақдири, сайёра, инсоният цивилизацияси симфониясини қуришимиз керак.