Асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

Охирги марта Марказий банк июлдаги йиғилишда асосий ставка йиллик 16 фоиздан 15 фоизгача пасайтирганди. Шундай кейин асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Тегишли қарор Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинди.
"Йиғилишда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди", - дейилган хабарда.
Шу билан бирга "Пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024-2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси” ҳам кўриб чиқилиб маъқулланди.
Эслатиб ўтимиз, Марказий банк сентябрда ҳам асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирган эди. Таъкидлаш жоизки, охирги марта банк бошқарувининг июлдаги йиғилишида асосий ставка йиллик 16 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилганди.