ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Украина давлат сифатида мавжудлилик қобилиятини йўқотди, мамлакат “НAТО томонидан босиб олинган” ва “AҚШ мустамлакаси”га айланган. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин таъкидлади.
“Украинадаги вазият ҳақида. Мустақилликнинг буткул йўқолиши. Украина НAТО томонидан босиб олинган. Мамлакат AҚШнинг мустамлакасига айланган. Киевга Вашингтондан буйруқ бериляпти. Украина Қуролли кучлари Пентагон томонидан назорат қилинади”, деб ёзди Володин ўзининг Telegram каналида.
Давлат думаси спикери, шунингдек, Украинанинг “иқтисодиёти қулаши” ҳақида гапириб, мамлакат “молия тизими вайрон бўлган”ини таъкидлади. У Украинанинг 100 миллиард доллардан ортиқ тўпланган қарзлари бўйича фоизлар ҳар куни ортиб бораётганини ҳам қўшимча қилди.
“Украина давлат сифатида мавжудлилик қобилиятини йўқотди”, - дея хулоса қилди сиёсатчи.