ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳайкалтарошлари томонидан яратилган асарлар ўрнатилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Бадиий академияси хабар берди.
Мазкур ҳайкаллар ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этиш учун Россия, Эрон, Ҳиндистон, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган ижодкорлар томонидан яратилган.
Ҳайкалтарошлар
© Ўзбекистон Бадиий академияси
“Шаҳардаги "Ватанпарвар" боғида 7 нафар хорижий ва 7 нафар маҳаллий ҳайкалтарош Зарбанд мармари, металл ва материалда ажойиб ҳайкалтарошлик асарларини яратишган”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ШҲТ саммити давомида “Самарқанд руҳи” лойиҳаси доирасида 10 августдан 10 сентябрга қадар Самарқандда “Халқаро ҳайкалтарошлар симпозиуми” бўлиб ўтган эди.