Қорақалпоғистондаги машғулотлар давомида шартли террорчиларнинг ҳужуми қайтарилди – фото

Ўзбекистон шимолида мажмуавий тактик ўқуви ва куч тузилмалари ҳамкорлигидаги махсус тактик машғулотлар ўтказилди.
Sputnik
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги машғулотлар ҳарбий бўлинмаларнинг жипсликдаги ҳаракатини ошириш, ўзаро тажриба ва малака алмашишга қаратилганини маълум қилди.
Мажмуавий тактик ўқувда чегара қўшинлари бўлинмалари жанговар навбатчилик вақтида шартли террорчиларнинг ҳужумини қайтарди.
Махсус тактик ўқувларда эса шартли равишда темир йўл транспортида, кўп қаватли бинода гаровга олинганлар озод этилди, блокпостга қилинган ҳужум ҳамкорликда қайтарилди.
Шунингдек, мерганлар жуфтлиги аҳоли яшаш пунктидаги шартли душман яксон қилди.
Жанговар чизиқда жойлашган махсус тактик ўқувлар Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия бўйича Қорақалпоғистон бошқармаси, Қорақалпоғистон Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари бўлинмалари ҳамкорлигида ўтказилди.
Ўқувларни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, ҳарбий округлар вакиллари, ҳудуддаги куч тузилмалари мансабдорлари кузатиб борди.
1 / 9
2 / 9
3 / 9
4 / 9
5 / 9
6 / 9
7 / 9
8 / 9
9 / 9