Путин МДҲни муҳим инфратузилма объектларини ҳимоя қилишни кучайтиришга чақирди

Aйнан шу объектлар, шунингдек, фуқароларнинг оммавий яшаш жойлари имкон қадар ҳимоя қилиниши керак, деди Путин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. МДҲ давлатлари муҳим инфратузилма объектларини ҳимоя қилишни кучайтириши керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин МДҲ махсус хизматлари ва хавфсизлик органлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида маълум қилди.

“Ҳа ва бошқа кўплаб ҳодисалар муҳим транспорт ва энергетика инфратузилмасига нисбатан хавфсизлик чораларини кучайтириш кераклигини кўрсатмоқда. Aйнан шу объектлар, шунингдек, фуқароларнинг оммавий яшаш жойлари имкон қадар ҳимоя қилиниши керак”, - дейди Путин.