Озод бўлган ДХР жангчиси Днепропетровскда асирлар таҳқирлангани ҳақида сўзлаб берди

Днепропетровскдаги “Запад-1” лагерида рус ҳарбий асирлари таҳқирлаган.
Sputnik
Украина ҳарбийлари Днепропетровскдаги “Запад-1” лагерида ҳарбий асирларни таҳқирлашмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Украина асирлигидан қайтган ДХР ҳарбий хизматчиси Владислав Егильницкий сўзлаб берди.
“Жуда қаттиқ таҳқирлашарди. <…> Ҳаво тревогаси эълон қилинганда одамларни тиз чўкишга мажбурлашарди ёки тўрт соат гимн айттиришарди. Айнан у ерда таҳқирлашарди, хўрлашарди”, - деди у.
Шунингдек, Егильницкий лагерь раҳбарияти сақланиш шароитлари устидан БМТ ва Қизиқ Хочга шикоят қилишни тақиқлаган. Бир кишининг шикояти сабаб украиналик ҳарбийлар бутун отрядни 500 марта ўтириб туриш машқини бажаришга мажбурлашган.
Ҳарбий асирлар саноат зонасидаги ишлар билан шуғулланишган, олма учун қути ясашган, тараша майдалашган ҳамда совға пакет тайёрлашган.
Егильницкий сақланган “Запад-1” колонияси фақат ҳарбий асирлар учун биринчи лагерь. Украинанинг бошқа ҳудудларида россиялик ҳарбийларни СИЗО ва қамоқхоналарда ушлаб туришади.