ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Тошкентда жойлашган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 24/7 ишлаш режимига ўтади. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Алишер Саъдуллаевнинг ёзишича, жараён бошланган, АОКА ва Миллий кутубхона ҳамма ишларни амалга оширишмоқда.
“Ходимларнинг тунги иш вақти, меҳнат тартиби ва маош тўлаш масаласида экан жараён. Умид қиламизки, тез орада жараённи йўлга қўйиб юборишади”, дейди Алишер Саъдуллаев.
Маълумот учун, ҳозирда Миллий кутубхона ўз фаолиятини соат 8:00 дан 21:00 га қадар олиб боради. Шанба ва якшанба кунлари эса 9:00 дан 17:00 га қадар ишлайди.