ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Айрим давлатлар МДҲ ҳудудида шантаж ва тўғридан-тўғри қўрқитиш тактикасидан фойдаланмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин МДҲ махсус хизматлари раҳбарлари кенгашида.
“Шантаж, босим ўтказиш, қўрқитиш тактикаси ҳамдўстликнинг деярли бача давлатлари ҳудудида узоқ вақтдан бери қўлланиб келинмоқда”, деди Россия президенти.
“Шундай қилиб, “рангли инқилоблар” сценарийларини амалга оширишга уринишлар тўхтамаяпти, миллатчилик ва экстремизм харитаси фаол қўлланилмоқда, МДҲнинг барча давлатларида хавфсизликка бевосита таҳдид солувчи қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди”, - дея тушунтирди Путин.
Маълумот учун, бугун Москвада МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарлари кенгашининг 51-йиғилиши бўлиб ўтган. Делегация раҳбарлари Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашишди.