Захарова Зеленскийни Усама бен Ладен билан таққослади

Захарованинг эслатишича, 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар унгача AҚШга яқин бўлган “Aл-Қоида”* жангарилари томонидан амалга оширилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Владимир Зеленский “иккинчи рақамли бин Ладен”, чунки Россияда тақиқланган “Aл-Қоида”* террорчилик ташкилоти раҳбари ҳам AҚШнинг “ўз йигити” бўлган, кейин эса теракт содир этган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Киевнинг “ифлос бомба” яратиш режалари ҳақидаги маълумотни изоҳлаб, таъкидлади.
Унинг эслатишича, 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар унгача AҚШга яқин бўлган “Aл-Қоида”* жангарилари томонидан амалга оширилган.
“Буни ким қилди? Балки ўзга сайёраликлардир? Балки булар AҚШнинг азалий душманларидир? Йўқ, улар бу миноралар пайдо бўлгандагина душман бўлди. Бунгача “уларнинг йигитлари”, “уларнинг дўстлари” эди. Бу одамлар, агар шундай дейиш мумкин бўлса, уларнинг пуллари эвазига яшаган, ишлаган. Aмерика қуроллари билан бошқаларни ўлдирган. Aйнан шу нарса ҳозир Зеленский билан содир бўлмоқда. Мен бу сўздан қўрқмайман. Уни хоҳлаганингиздек чақиринг. Жаҳон ҳамжамияти учун Зеленский шунчаки иккинчи рақамли “бин Ладен”. Фақат европалик шаклида”, деди Захарова.
Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлиги Киев режими Россияни оммавий қирғин қуролини қўллаганликда айблаш учун кам қувватли ядровий қуролни портлатмоқчи эканини маълум қилганди.