ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Россия ва Туркия газ хабини яратиш бўйича принципиал келишувга эришди, Aнқара ўз ишини бажаришга киришди. Бу ҳақда Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазири Фатиҳ Дўнмез маълум қилди.
“Aввало, ишимизнинг ўз қисмини кўриб чиқамиз. Биз буни бошладик. Дўстлар Botaş, Epiaş (Туркия энергетика компаниялари - таҳр.) да ишлайди. Бизда ҳар доим газ маркази ва савдо маркази бўлиш мақсади бор эди. Aслида музокаралар бўйича келишувга эришилди, аввало биз ўз томонимиздаги ишни якунлашимиз керак”, - дея тушунтирди у.
Октябрь ойида Владимир Путин Туркияда газ хаби ташкил этишни таклиф қилган эди. Путин таъкидлаганидек, бундай қарор иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ, шунингдек хавфсизлик даражаси анча юқори.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашувда Путин марказнинг яратилиши нархни “нормал, бозор даражасида, ҳеч қандай сиёсий оҳангларсиз” хотиржам тартибга солиш имконини беришини таъкидлади.
Туркия раҳбари кейинроқ маълум қилганидек, у россиялик ҳамкасби билан марказ ташкил этиш бўйича келишувга эришди ва Европа Россия газини Туркия орқали қабул қила олади.