ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ушбу мамлакатнинг миллий байрами - Республика куни муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақида Ўзбекистон етакчиси матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Мирзиёев ўзбекистонликлар қардош Қозоғистон халқининг қувончига самимий шерик эканини таъкидлаб, Қасим-Жомарт Тоқаевга мустаҳкам саломатлик, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, Қозоғистон халқига эса фаровонлик, бахту саодат ва доимий равнақ тилади.
Бугун, 25 октябрь куни, Қозоғистонда 13 йилдан буён биринчи марта Республика куни нишонланмоқда. Байрам 2009 йилда бекор қилинганди, бироқ бу йил президент Қасим-Жомарт-Тоқаев ташаббуси билан унга миллий байрам мақоми қайтариб берилди.