Президент бир қатор ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини мукофотлаш тўғрисида президент фармони қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев томонидан 20 нафар орган ходими мукофотланди.
Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини мукофотлаш тўғрисида президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, бир гуруҳ вакиллар "Мардлик", "Дўстлик" орденлари, “Жасорат", "Содиқ хизматлари учун" ва"Шуҳрат" медаллари билан мукофотланди.

Мукофот мамлакат ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқ осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун берилмоқда.
Шунингдек, мукофот эгаларининг жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти ҳам ҳисобга олинган.