Норвегия бош вазири Россияни яккалаб қўйишга қарши чиқди

Бугунги кунда Россия билан алоқаларимиз ва тўғридан-тўғри мулоқотларимиз жуда камлиги ташвишлидир, дейди Норвегия бош вазири.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ғарб ўзини Россиядан ажратиб қўймаслиги, балки у билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиши керак. Бу ҳақда Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре таъкидлади.
“Россияни яккалаб қўйишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Бугунги кунда Россия билан алоқаларимиз ва тўғридан-тўғри мулоқотларимиз жуда камлиги ташвишлидир”, деди бош вазир.
Стёренинг фикрича, мулоқотнинг йўқлиги тинч йўл билан келишувга эришиш имкониятини заифлаштиради. У ҳозирги сиёсий вазиятни Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг қийин вазият деб атади.
Президент Владимир Путин Россияни дунёнинг қолган қисмидан ажратиб бўлмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегиясидир, аммо санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. Шунга қарамай, Путин таъкидладики, Россиянинг молиявий барқарорлигига путур етказишнинг иложи бўлмади, Европанинг ўзи еса санкциялар туфайли боши берк кўчага кириб қолди.