ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Самарқанддаги Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеясининг (МДҲ ПА) сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда МДҲ ПА Кенгаши котибияти матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Самарқандда 27-28 октябрь кунлари МДҲ ПА Кенгашининг мажлиси ва 54-ялпи мажлиси бўлиб ўтади.
Ташриф доирасида Валентина Матвиенко Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашади ҳамда қатор МДҲ ПАга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.