Мактабларга қуёш электр панелларини ўрнатиш бошланди

Халқ таълими вазирлиги 390та умумтаълим мактабига, маҳаллий ҳокимликлар эса 610 та мактаб биносига қуёш электр панелларини ўрнатади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларига қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Вазирлик 390 та умумтаълим мактабига қуёш электр панелларини ўрнатади. Маҳаллий ҳокимликлар эса 610 та мактаб биносига қуёш электр панеллари ўрнатади.
Қуёш электр панеллари камида 5-10 кВт қувватга эга бўлиши керак. Бугунги кунга қадар Андижон, Навоий, Сирдарё, Фарғона ҳамда Тошкент вилоятларидаги мактабларда мазкур турдаги қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирда Тошкент вилоятидаги 21 та умумтаълим мактабида қуёш панеллари ўрнатилмоқда.
қуёш электр панеллари
Эслатиб ўтамиз, президент топшириғи билан йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, шу йилнинг ўзида барча олийгоҳларда қуёш электр ускуналари ўрнатилади.
Менделеев номидаги кимё-технология университетида 100 киловатт қувватли қуёш электр ускунаси ўрнатилган. У ерда йилига 200 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирда 36 та сув иситиш қурилмасини ўрнатиш ҳисобига йилига 4,2 миллион киловатт соат ёки қарийб 2 миллиард сўмлик электр энергияси тежалмоқда.