Эрон президенти АҚШни ахборот терроризмида айблади

Иброҳим Раисий Америка санкциялар самарасизлиги сабаб бошқа усуллардан фойдаланишни бошлаганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари санкциялар самарасизлиги туфайли “ахборот терроризмидан” фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳим Раисий маълум қилди.
“АҚШ санкциялар иш бермаслигини англаб етди. Шу боис бошқа усуллардан фойдаланишни бошлашди... Ахборот терроризми – бу асосий бало”, - деди Теҳронда бўлиб ўтаётган Раисий Осиё ва Тинч океани ахборот агентликлари ташкилотининг (OANA) бош ассамблеясида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Эрон раҳбарининг сўзларига кўра, Вашингтон, жумладан, Эронда тартибсизликларни уюштирган, бироқ чучварани хом санаган.