“Яндекс” Ўзбекистонда дастурлаш мактабларини очишни режалаштирмоқда

“Яндекс” компанияси янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент ва Самарқандда дастурлаш мактабларини ишга тушириши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Россиянинг “Яндекс” компанияси Ўзбекистонда дастурлаш мактабларини туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Самарқандда ўтказилаётган “ICT Week Uzbekistan — 2022” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида маълум қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Компания Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги билан янги 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб Тошкент ва Самарқандда дастурлаш мактабларини ишга тушириш масаласини муҳокама қилмоқда.
“Йиллик бепул дастур танловдан ўтган 8−10-синф ўқувчиларига “Python” дастурини ўзлаштириш, веб-иловалар, чат-ботлар ва фойдаланувчилар учун интерфейслар яратишни ўрганиш имконини беради. Шу пайтга қадар Арманистон, Қозоғистон ва Россияда мактаб ўқувчилари учун таълим лойиҳалари ишга туширилди”, - деди “Яндекс” таълим лойиҳаларини ривожлантириш бўйича директори Сергей Бражник.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда Ўзбекистон IT соҳасида фаол ривожланмоқда ва шунга мос равишда юқори малакали мутахассисларга талаб ҳам ортиб бормоқда.
“Бизнинг дастурлаш мактабимиз турли мамлакатларда ўз самарадорлигини кўрсатди. Ушбу замонавий профессионал дастурлаш таълим курси таълим тизимига муҳим ҳисса қўшмоқда — у иқтидорли талабаларни жалб қилади, уларда рақамли иқтисодиёт даврида мутахассис учун зарур бўлган кўникмаларни шакллантиради ва ўқитувчиларнинг малакасини оширади”, - дея қўшимча қилди. у.