Тошкент ҳайвонот боғи иш вақтини ўзгартирди

Ҳайвонот боғининг ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини соат 18.30 гача олиб боради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғининг иш вақти ўзгарди. Эндиликда 24 октабрдан бошлаб Тошкент ҳайвонот боғи кассалари 08.00 дан 17.00 гача ишлайди.
Ҳайвонот боғининг ўзи эса ташриф буюрувчилар учун соат 18.30 гача ўз фаолиятини олиб боради.
Шу кунгача боғ кассалари иш вақти соат 08.00 дан 17.30 гача эди. Ҳайвонот боғининг эса соат 19.00 гача ишлаган.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳайвонот боғлари сони 3 тани ташкил этган. Ушбу ҳайвонот боғлари Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган. Мазкур ҳайвонот боғларида жами 14 443 турдаги ҳайвонот дунёси жонзотлари мавжуд.