ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Самарқандда 26–27-октябрь кунлари Ўзбекистон–Россия 3-таълим форуми ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.
Форумда Ўзбекистон ва Россия томонидан 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этади.
Таъкидланишича, форум доирасида Мамлакат олий ўқув юртлари билан Россия ишлаб чиқариш секторлари ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, муҳандислик, энергетика, кимё саноати соҳаларида кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва илмий фаолиятдаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Форум якунида 100 га яқин ҳамкорлик шартномаси имзоланиши кутилмоқда. Битимлар асосан Россияда ривожланган технологик ишлаб чиқариш соҳаларининг тажрибасини Ўзбекистон олийгоҳларига татбиқ этишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия-Ўзбекистон биринчи таълим форуми 2018 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган эди. Форум якунлари бўйича 130 га яқин битим имзоланганди. 2021 йил 16-17 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Россия-Ўзбекистон иккинчи таълим форуми бўлиб ўтди.
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур форум икки давлат таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқишда муҳим платформа ҳисобланади.
Охирги уч йилда республикадаги Россия олий ўқув юртларининг филиаллари сони 4 тадан 15 тага кўпайди. Яна иккитаси очилиши кутилмоқда.