Россия Қирғизистонга озиқ-овқат ёрдами етказиб берди

1890 тонна бойитилган буғдой уни ва 60 тонна ўсимлик ёғини топшириш маросими бўлиб ўтди, дейди матбуот хизмати вакили.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. Россия Қирғизистонга озиқ-овқат ёрдами сифатида 1890 тонна ун ва 60 тонна ўсимлик ёғи берди. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига Россиянинг Бишкекдаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.
“Қирғизистон элчихонаси ҳамда Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги иштирокида Россия озиқ-овқат ёрдамининг навбатдаги партиясини – 1890 тонна бойитилган буғдой уни ва 60 тонна ўсимлик ёғини топшириш маросими бўлиб ўтди”, дейди матбуот хизмати вакили.
Унга кўра, озиқ-овқат БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури вакиллари томонидан маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда Қирғизистон вилоятларидаги эҳтиёжманд оилалар ўртасида тарқатилади.
“Етказиб бериш Россия Федерациясининг БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури фондига 11 миллион доллар миқдоридаги ихтиёрий мақсадли бадаллари доирасида амалга оширилди”, дея қўшимча қилди дипломатик миссия.
Қайд этилишича, худди шундай акция ноябрь ойи бошида Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида Россия Бош консуллиги ва Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили иштирокида ўтказилади.