Риши Сунак Британиянинг янги бош вазири бўлади

Буюк Британиянинг собиқ молия вазири Риши Сунак мамлакатнинг янги бош вазири бўлиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Буюк Британиянинг собиқ молия вазири Риши Сунак расман мамлакатнинг Консерваторлар партиянинг янги раҳбари деб эълон қилинди ва, эҳтимол, эртага бош вазир этиб тайинланади.
Бош вазир номзодига овоз бериш жараёнида у Консерваторлар партия раҳбарлиги учун ягона номзод бўлиб қолди, чунки Жамоатлар палатаси раиси Пенни Мордонт Сунак фойдасига ўз номзодини қайтариб олишини билдирган.
“Биз бўлажак бош вазиримизни сайладик. Бу тарихий қарор ва у партиямизда келиб чиқиши турли бўлган иқтидорли кишилар борлигини кўрсатади. Ришини тўлиқ қўллаб-қувватлайман”, - дея ёзган Мордонт Twitter᾽даги саҳифасида.
Риши Сунак агар бош вазир этиб тайинланса, у Буюк Британия тарихида илк марта бу лавозимни эгаллаган келиб чиқиши ҳинд бўлади.
Бир неча кун аввал Буюк Британия бош вазири ва Консерваторлар партияси етакчиси Лиз Трасс ўз вориси сайланмагунча ҳукумат раҳбари лавозимида қолишини таъкидлаб, истеъфога чиқишини эълон қилди. Трасс бор йўғи 45 кун бош вазир лавозимини эгаллади ва у Британия тарихидаги энг қисқа муддатли бош вазирга айланди.